Ўзбекистон ва Сербия рақамли маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқариш истиқболларини муҳокама қиляпти
Июль 17, 2025. 07:11 • 31 сония
• 655
БЕЛГРАД, 17 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) Ойбек Шахавдинов Сербия ахборот ва телекоммуникациялар вазири Борис Братина билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар чоғида Сербия томони Ўзбекистоннинг Рақамли технологиялар вазирлиги ва бошқа тегишли тузилмалари билан узоқ муддатли ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдорлигини билдирди.
Мулоқот чоғида ахборот-коммуникация технологиялари, жумладан, рақамли маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқиш ва кейинчалик учинчи давлатлар бозорларига чиқиш бўйича ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирган ҳолда, ўзаро мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
