Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги олий таълим соҳасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилади
Февраль 20, 2025. 19:38 • 30 сония
• 928
МАСҚАТ, 20 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон олий таълим, илмий тадқиқотлар ва инновация вазири Раҳма бинт Иброҳим ал-Махруқий билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот давомида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Ўмон Олий таълим, илмий тадқиқотлар ва инновация вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, вазирликлар ўртасида англашув меморандумни ишлаб чиқиш ва имзолаш, делегациялар алмашинувини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, икки мамлакат олий таълим муассасалари олимлари иштирокида илмий тадқиқот ишларини олиб боришни йўлга қўйиш ва Ўзбекистон таълим соҳасига грант ажратиш имкониятларига эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади