Ўзбекистон элчиси Самара вилоятида бахтсиз ҳодиса оқибатида жароҳатланган мамлакатимиз фуқароларига кўрсатилаётган тиббий ёрдам билан танишди
Апрель 11, 2024. 14:14 • 56 сония
• 390
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов Самара вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Армен Бенян билан биргаликда ҳудуддаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, автоҳалокатда жабрланган мамлакатимиз фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатилиши ҳолатини ўрганди.

Самара вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари таъкидлаганидек, барча жароҳатланганлар ҳудуддаги 4 та касалхонада зарур тиббий муолажалар олмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 8 апрелга ўтар кечаси Урал-Муханово трассасида Чимкент-Нижний Новгород йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлган эди.
Воқеа жойида тиббий хизмат тезкорлик билан иш олиб борди, 10 нафар тез тиббий ёрдам бригадаси ва вилоят табиий офатлар тиббиёт маркази бригадаси иш олиб борди.
Шуни таъкидлаш керакки, 18 беморнинг аҳволи ўрта оғир, 2 нафари қониқарли ва яна 2 нафари ўта оғир деб баҳоланмоқда.

Мамлакатимиз дипломатлари тиббиёт муассасалари маъмурияти, Самара вилояти ички сиёсат бошқармаси миллий ва диний сиёсат бўлими бошлиғи Мария Купцова билан ҳам тиббий ёрдамни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.
Элчи Б.Асадов вилоят ҳукумати ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, шунингдек, автоҳалокатда жабрланган Ўзбекистон фуқароларига юқори малакали ёрдам кўрсатаётгани учун Самара тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади