Logo

Ўзбекистон элчиси Австрия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ноябрь 22, 2023. 09:12 • 42 сония

1098
Ўзбекистон элчиси Австрия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

ВЕНА, 22 ноябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Вена шаҳрида Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Ибрагимовнинг Австрия Президенти Александр Ван дер Белленга ишонч ёрлиқларини топшириш расмий маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Маросим доирасида элчининг Австрия Президенти билан суҳбати бўлиб ўтди. Унда сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.


Суҳбат якунида Австрия Президенти элчини янги лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унинг ушбу масъулиятли фаолияти Австрия ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтиришга хизмат қилишига умид билдирди.


Аввал хабар қилганимиздек, элчи штаб-квартираси Вена шаҳрида жойлашган Ядро синовларини кенг қамровли тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ташкилотидаги Ўзбекистоннинг доимий вакили сифатида ҳам расман аккредитация қилинган эди.


Ўзбекистоннинг янги элчиси Австрияга тайинланишидан олдин Нью-Йорк шаҳрида 2017–2023 йиллар мамлакатимизнинг БМТдаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш