Ўзбекистон ҳудудлари ва Приморье ўлкаси Савдо-саноат палаталари ҳамкорликни кенгайтиради
Июль 12, 2026. 11:00 • 52 сония
• 140
ВЛАДИВОСТОК, 12 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон бош консули Ҳожиакбар Ваҳобов Россиянинг Приморье ўлкаси Савдо-саноат палатаси президенти Борис Ступницкий билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида мамлакатимизда ташқи савдо соҳасида яратилаётган кенг имкониятлар ва хорижий инвесторлар учун тақдим этилаётган имтиёзлар хусусида фикр алмашилди.
Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, жумладан, ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш, экспорт ҳажмини кенгайтириш, ўзаро бизнес-миссияларни ташкил этиш ва қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш масалаларини атрофлича муҳокама қилди.
Учрашув якунида россиялик мутахассислар юқорида қайд этилган йўналишлар бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Сирдарё вилояти бошқармаси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда тегишли меморандумни имзолашга тайёр эканини маълум қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси