Ўзбекистонда сифатли мева-сабзавот навларини яратишда Британия тажрибаси қўлланилади
Декабрь 10, 2025. 09:00 • 44 сония
• 228
ЛОНДОН, 10 декабрь. /“Дунё” AA/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг “PBS International” компанияси ижрочи директори Ханна Сениор билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
“PBS International” – ўсимликлар чангланишини назорат қилиш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. 50 йилдан ортиқ тажрибага эга ушбу компания ўсимлик селекционерлари ва уруғ ишлаб чиқарувчилар учун маҳсулотлар ишлаб чиқариб, 35 дан ортиқ давлатга экспорт қилади.
Суҳбат давомида Британия томони Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, мева-сабзавотчилик ва экинлар диверсификацияси борасидаги изчил саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади.
“PBS International” вакили чангланиш жараёнини самарали бошқаришга қаратилган инновацион ечимлари орқали юқори сифатли навларни яратишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Тадбирда селекция ва уруғчилик соҳасида британиялик ва ўзбекистонлик мутахассисларнинг тажриба алмашиши учун турли учрашувлар ташкил этиш, соҳага янги инновация лойиҳаларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
