Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Хорватия Ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди
Октябрь 25, 2024. 11:37 • 41 сония
• 1246
ЗАГРЕБ, 25 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Хорватиядаги элчиси этиб тайинланган Ойбек Шахавдинов (қароргоҳи Будапешт шаҳрида) Хорватия Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги протокол бошқармаси бошлиғи Мирта Еленц Жупанга ўзининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар турли соҳаларда, жумладан, иқтисодиёт, маданият ва таълим йўналишларида ўзаро манфаатли алоқаларни чуқурлаштириш муҳимлигини қайд этдилар.
Мирта Еленц Жупан Ойбек Шахавдиновнинг ушбу лавозимга тайинланиши икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожида янги босқич бўлишига ишонч билдирди ва унга ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида муваффақиятлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, Ойбек Шахавдинов икки томонлама муносабатлар тарихида Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси бўлди. У 2024 йил март ойида Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси лавозимига тайинланган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади