Ўзбекистон ва БАА ўртасида сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

Май 24, 2026. 10:25 • 2 дақ

123
Ўзбекистон ва БАА ўртасида сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

АБУ-ДАБИ, 24 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Умид Шодиев БАА Сунъий интеллект, рақамли иқтисодиёт ва масофавий ишчи иловалар вазири Омар Султон ал-Улама билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасида рақамли трансформация ва юқори технологиялар йўналишида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришнинг устувор масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Суҳбат чоғида амирликлар вакилига Ўзбекистонда давлат бошқаруви, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш борасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 Музокараларнинг муҳим банди сифатида “Янги Тошкент” стратегик лойиҳаси доирасидаги шериклик истиқболлари кўриб чиқилди. Мазкур “ақлли шаҳар” концепцияси асосида замонавий маълумотларни қайта ишлаш марказларини (дата-марказлар) ташкил этиш ҳамда шаҳар бошқаруви ва логистика тизимига сунъий интеллект технологияларини чуқур интеграция қилиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш