Logo

Ўзбекистон ва Суринам ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Февраль 22, 2025. 13:41 • 35 сония

220
Ўзбекистон ва  Суринам ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

НЬЮ-ЙОРК, 22 февраль. /"Дунё" АА/. Кеча Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Суринам ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Суринамнинг БМТдаги доимий вакили Сунил Алграм Ситалдин имзолади.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни кучайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Шу тариқа, Суринам Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 158-давлат бўлди.

Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистон билан Лотин Америкаси давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришда муҳим қадам бўлди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон Африканинг Сомали давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатган эди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш