Ўзбекистон ва Қозоғистон соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Апрель 27, 2025. 10:50 • 48 сония
• 598
ОСТОНА, 27 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ербол Оспанов билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Хусусан, Оролбўйи аҳолиси саломатлик ҳолатини биргаликда ўрганиш, 2025 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон тиббиёти кунлари ва 2026 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон тиббиёти кунларини ўтказиш, фармацевтика ва тиббий туризмни ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш ҳамда талабалар алмашинувини йўлга қўйиш каби масалалар кўриб чиқилди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг барча йўналишларини қамраб олган ўн йилга мўлжалланган стратегик ҳамкорлик дастури ижроси таҳлил қилинди.
Учрашув якунида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш миллий сиёсатнинг асосий мақсадларидан бири эканлиги ва давлат раҳбарлари томонидан бунга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Шунингдек, томонлар икки мамлакат аҳолиси саломатлиги ва фаровонлигини оширишга қаратилган самарали ҳамкорликни давом эттириш, ўзаро муносабатларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади