Logo

Венгрия парламентида Ўзбекистон билан икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Август 01, 2025. 07:28 • 30 сония

261
Венгрия парламентида Ўзбекистон билан икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

БУДАПЕШТ, 3 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Миллий мажлиси вице-спикери Иштван Якаб билан унинг мамлакатимизга бўлажак ташрифига тайёргарлик доирасида учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар чоғида томонлар парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги, таълим ва маданият каби устувор соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, кутилаётган ташриф давомида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги иқтисодий шериклик, хусусан, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш учун сезиларли салоҳиятга эга бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиши қайд этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш