Малайзиянинг етакчи медиа компанияси Имом Бухорий ҳақида бадиий фильм ва сериал суратга олишни режалаштирмоқда
Март 02, 2025. 07:48 • 35 сония
• 972
КУАЛА-ЛУМПУР, 2 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Малайзиянинг "Aquila Emas" медиа компанияси директори Шаризан Иса билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Шаризан Иса Малайзия ва Ўзбекистон киноижодкорлари иштирокида Имом Бухорий ҳаёти ва илмий-маънавий меросига бағишланган инглиз тилида бадиий фильм ва сериал суратга олиш режаларини маълум қилди.
"Фильм сценарийсини ишлаб чиқиш мақсадида Имом Бухорий ҳаёти ва ижодига тегишли илмий асосланган маълумотларни йиғиш ва соҳа экспертлари билан келишишни мақсад қилганмиз", деди у.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш мақсадида "Aquila Emas" медиа компания вакилларининг жорий йил июнь ойида Ўзбекистонга ижодий сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади