“ВВС” вакиллари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Февраль 17, 2026. 09:59 • 44 сония
• 65
ЛОНДОН, 17 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов дунёнинг етакчи телерадиокомпанияларидан бири бўлган “BBC News”нинг Европа бўйича минтақавий директори Ричард Коулборн билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Томонлар Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасида медиа соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ахборот алмашинувини фаоллаштириш ҳамда икки мамлакат оммавий ахборот тузилмалари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот механизмларини йўлга қўйиш масалаларини атрофлича муҳокама қилди. Шу билан бирга, қўшма медиа лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги истиқболли йўналишлар кўриб чиқилди.
Музокаралар давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сўз эркинлигини таъминлаш ва ахборот маконини очиқлик тамойиллари асосида ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
Ричард Коулборн Ўзбекистон медиа ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликни давом эттиришга, тажриба алмашишни кенгайтиришга ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Суҳбатдошлар мулоқотни тизимли равишда давом эттириш ва аниқ амалий ташаббуслар ишлаб чиқиш бўйича келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
