Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония адлия вазири билан учрашди

Май 01, 2025. 15:18 • 39 сония

116
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония адлия вазири билан учрашди

 ТОШКЕНТ, 1 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Япония адлия вазири Кеисуке Сузуки билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бугун Япония Адлия вазири Кеисуке Сузуки жаноблари билан Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Қатор минтақавий ва глобал мавзуларни, икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишларини, жумладан, ҳуқуқий ислоҳотлар, суд-ҳуқуқ тизимини модернизация қилиш, бошқарув ва қонун устуворлигини таъминлаш соҳасида илғор тажриба алмашиш масалалари кун тартибимиздан ўрин олди. Шунингдек, мамлакатларимизда ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашувчи адлия тизимларимиз ўртасидаги институционал ҳамкорликнинг янги имкониятларини кўриб чиқдик".

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш