МДҲ кузатувчилари миссияси аъзоси Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳузурида тузилган сайлов участкаси фаолияти билан танишди
Октябрь 19, 2024. 20:25 • 57 сония
• 153
МОСКВА, 20 октябрь. /"Дунё" АА/. МДҲ миссияси халқаро кузатувчиси, МДҲ бош котиби ўринбосари Денис Трефилов Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган сайлов участкасига ташриф буюриб, муддатидан олдин овоз бериш тартиби билан танишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Денис Трефилов муддатидан олдин овоз бериш тартиби, сайлов участкаси овоз берувчилар учун яратилган шароитлар ва комиссия аъзолари фаолияти билан танишди.
У шу йил 25 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов бўйича МДҲ кузатувчилари миссиясининг штаб-квартираси очилганини таъкидлади.
"Миссиямизга МДҲ бош котиби Сергей Лебедев бошчилик қилмоқда. Бугунги кунга қадар миссия ишида 167 нафар кузатувчи иштирок этмоқда. Кўпчилик 26 октябрь куни қисқа муддатли мониторинг ўтказиш учун Ўзбекистонга боради. Миссия таркибига анъанавий тарзда МДҲга аъзо давлатлар вакиллари, МДҲ ПА ва МДҲ Ижроия қўмитасидан кузатувчилар гуруҳи киради", - деди у.
Денис Трефилов сайлов участкасида сайлов ҳуқуқларини таъминлаш учун барча шароит яратилганини ва фуқаролар учун муддатидан олдин овоз бериш имкониятини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 16 октябрь куни 27 октябрга белгиланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов бўйича муддатидан олдин овоз бериш бошланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон парламенти сайлови якунлари Покистон таҳлил марказлари диққат марказида