Покистондан муносабат: Ўзбекистон фуқаролари мамлакат келажаги учун дахлдорлик ва масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда сайловда фаол иштирок этди
Октябрь 31, 2024. 11:07 • 52 сония
• 85
ИСЛОМОБОД, 31 октябрь. /"Дунё" АА/. Халқаро кузатувчи, Қуаид-и Аъзам университети сиёсат ва халқаро муносабатлар факультети декани Зафар Наваз Жаспал (Покистон) "Дунё" АА учун интервьюсида 27 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон парламенти сайлови ҳақидаги фикрларини билдирди:

–Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент сайлови халқаро демократик тамойилларга мос равишда, ташкилий жиҳатдан юқори савияда ўтказилди.
Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқидан эркин ва очиқ фойдаланиши учун барча шароит яратилган.
Мамлакат ҳудудидаги барча сайлов участкаларида овоз бериш жараёнини ташкил этишда умумий ташкилий стандартлар асосида иш ташкил этилгани эътирофга лойиқ.
Тошкент шаҳридан ташқарида жойлашган сайлов участкаларида яратилган шароит, у ерда сиёсий тадбирнинг бориши билан шахсан танишиш мақсадида 5 та сайлов участкасида бўлдим. Улар пойтахтдаги овоз бериш пунктларидан ҳеч бир жиҳатдан қолишмайди.
Фуқаролар мамлакат келажаги учун дахлдорлик ва масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда ўзларининг сайлов ҳуқуқларидан фойдалангани гувоҳи бўлдим.
Бир сўз билан айтганда, сайловда барча қатлам аъзоларининг фаол иштироки уларнинг эртанги кунга ишончи ва бугунги кўтаринки кайфиятидан дарак беради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон парламенти сайлови якунлари Покистон таҳлил марказлари диққат марказида