Ўзбекистон Президенти Грузия Бош вазири билан икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди

July 24, 2026. 17:32 • 46 sec

17
Ўзбекистон Президенти Грузия Бош вазири билан икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

ТОШКЕНТ, 24 июль. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Ираклий Кобахидзе Ўзбекистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва равнақ тилади.

Мулоқот давомида Ўзбекистон – Грузия стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 2-3 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Грузияга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

Default Avatar

Author of the material

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Subscribe to our Telegram channel

Be the first to know all the news and updates!

Go to the channel