Logo

Бангкокдаги ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Март 18, 2026. 17:14 • 54 сек

19
Бангкокдаги ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди

БАНГКОК, 18 март. /“Дунё” АА/. Бугун Бангкок шаҳрида автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ҳодиса оқибатида бир нафар ўзбекистонлик шахс оғир тан жароҳат олиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, ушбу автоҳалокатда турли тан жароҳати олган яна уч нафар ҳамюртларимизга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонадан жавоб берилган.

Читайте также

Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълумотига кўра, вазият алоҳида назоратга олинган.

Ўзбекистоннинг Таиланддаги дипломатик ваколатхонаси ходимлари томонидан фуқароларимизга керакли тартибда барча зарур ёрдам кўрсатилоқда.

Марҳумнинг яқинлари билан алоқа ўрнатилиб, ҳозирги вақтда жасадни Ватанга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.

Default Avatar

Автор материала

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Подпишись на наш Telegram-канал

Будь в курсе всех новостей и обновлений первым!

Перейти в канал