Logo

Александр Огородников: Ўзбекистон, айниқса, иқтисодий соҳада ажойиб ўсишни кўрсатмоқда ва ҳақли равишда кўплаб давлатлар учун намунадир

Март 22, 2025. 11:30 • 2 дақ

112
Александр Огородников: Ўзбекистон, айниқса, иқтисодий соҳада ажойиб ўсишни кўрсатмоқда ва ҳақли равишда кўплаб давлатлар учун намунадир

ТОШКЕНТ, 22 март./"Дунё" АА/.  Наврўз байрамига бағишланган тадбирда иштирок этган Беларусь элчиси Александр Огородников "Дунё" АА учун интервьюсида ўзбек халқини ушбу баҳор айёми билан табриклади:

– Бугун бу ерда илк бор бўлиб, Наврўз барчани жипслаштириб, қалбларни илиқлик, ёруғлик ва келажакка беғубор ишонч ҳислари билан тўлдирганини кўриб чин дилдан қувондим.

Ўзбекистон, айниқса, иқтисодий соҳада ажойиб ўсишни кўрсатмоқда ва кўплаб давлатлар учун ҳақли равишда намуна бўляпти. Давлат раҳбари раҳнамолигида саноатнинг асосий тармоқларини модернизация ва мустаҳкамлашга қаратилган аниқ ва узоқни кўзлаган ривожланиш стратегияси шакллантирилди. Бугун республикада амалга оширилаётган жадал ўзгаришлар мамлакат раҳбариятининг узоқни кўра билиши, ўзбек халқининг азму шижоатидан далолат беради.

Бунда, айниқса, ёш авлоднинг фаол ролини қайд этиш зарур. Бугун Ўзбекистон ёшлари сифатли таълим-тарбия олмоқда, ўзини англаш йўлида интилиб, давлат равнақига катта ҳисса қўшмоқда. Айнан ёш, иқтидорли ва меҳнаткаш инсонлар юрт келажаги, унинг янада гуллаб-яшнашининг асосидир.

Беларусь ва Ўзбекистонни мустаҳкам дўстлик, ўзаро англашув ва стратегик шериклик ришталари боғлаб туради. Ҳамкорликни ривожлантиришдан ўзаро манфаатдорлик биз учун янги истиқболларни очади, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлайди ҳамда уларни янада жадал ва самарали қилади.

Яшариш, янгиланиш айёми – Наврўз чинакам халқ байрами бўлиб, у ҳақида фақат ҳайрат билан гапириш мумкин.

Байрамингиз муборак бўлсин, Ўзбекистон халқи!

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш