АҚШ Ўзбекистон заъфарони экспорти учун берилган рухсатноманинг муддатини узайтирди
Декабрь 11, 2024. 19:27 • 43 сония
• 414
ТОШКЕНТ, 11 декабрь. /"Дунё" АА/. АҚШ Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини назорат қилиш бошқармаси томонидан "BMB HOLDING"нинг "BMB Opera Zafferano" корхонасига заъфарон маҳсулотининг АҚШга экспорт қилиш имкониятини берадиган FDA рухсатномаси тақдим этилган эди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"BMB HOLDING" матбуот хизмати маълумотига кўра, эндиликда ушбу рухсатнома муддати узайтирилди.
Шунингдек, заъфарон плантациясида маҳсулотни экиш, етиштириш, агротехник тадбирларни ўтказиш, териб олиш, қайта ишлаш ва сақлаш, қадоқлаш жараёнлари тўлиқ ўрганиб чиқилгандан сўнг "BMB Shifo" корхонаси ҳам мазкур ҳужжатга лойиқ деб топилди.
FDA (Food and Drug Administration) – АҚШнинг озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий, косметика, биологик маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини назорат қилувчи давлат агентлигидир. Ушбу ташкилот маҳсулотларнинг инсон соғлиғига зарар етказмаслигини ва белгиланган стандартларга мослигини таъминлайди. FDA рухсатномаси — маҳсулотнинг АҚШ бозорида қонуний равишда савдога чиқарилиши учун зарур бўлган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди
Кувайтга илк бор 23 тонна қора майиз экспорт қилинди
Ўмонлик ишбилармонлар билан экспорт-импорт масаласида фикр-мулоҳаза алмашилди