Намангандаги "IMIR" бренди Польшада навбатдаги чакана савдо дўконини очди

Ноябрь 24, 2026. 09:30 • 2 дақ

• 215
Намангандаги "IMIR" бренди Польшада навбатдаги чакана савдо дўконини очди
Намангандаги "IMIR" бренди Польшада навбатдаги чакана савдо дўконини очди
Намангандаги "IMIR" бренди Польшада навбатдаги чакана савдо дўконини очди
Намангандаги "IMIR" бренди Польшада навбатдаги чакана савдо дўконини очди

ЛОДЗЬ, 24 ноябрь. /“Дунё” АА/. Польшанинг Лодзь шаҳрида Наманганда фаолият юритувчи “IMIR” корхонасининг навбатдаги чакана савдо дўкони тантанали равишда очилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“SUKCESJA” тижорат марказида бўлиб ўтган тадбир мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонаси вакилларининг Лодзь шаҳрига амалий ташрифи доирасида ташкил этилди.

Учрашувда “SUKCESJA” тижорат маркази раҳбарияти, Польшанинг етакчи импортёр компаниялари, электрон тижорат платформалари, савдо тармоқлари вакиллари ҳамда ўзбекистонлик тадбиркорлар иштирок этди.

Иштирокчилар янги савдо марказида тақдим этилган “IMIR”нинг классик эркаклар кийимлари коллекциялари, маҳсулотларнинг юқори сифати, бежирим дизайни ҳамда ишлаб чиқаришда қўлланилаётган илғор технологиялар билан яқиндан танишди. Ўзбек маҳсулотларининг рақобатбардошлиги ва Европа бозори талабларига тўлиқ мослиги юқори баҳоланди.

Шунингдек ўқинг

“IMIR” бренди Европа бозоридаги ўрнини изчил мустаҳкамлаб бормоқда. Жорий йилнинг июль ойида корхона Лодзь шаҳридаги йирик “Ptak Fashion City” савдо мажмуасида улгуржи савдо йўналишида ўз фаолиятини йўлга қўйган эди.

Ушбу шаҳарди яна бир янги чакана савдо дўконининг иш бошлаши Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспортини Европа бозорига янада кенгайтириш ва “Made in Uzbekistan” миллий бренди нуфузини ошириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш