Ўзбекистон дунёнинг 10 та йирик тарвуз экспортчи давлатлари қаторига киради
Сентябрь 27, 2023. 09:01 • 54 сония
• 183
БРЮССЕЛЬ, 27 сентябрь. /«Дунё» АА/. «AGF.nl» веб-сайтида «Ўзбекистон илк бор 100 минг тонна тарвуз экспорти чегарасидан ошди» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«2022 йилда Ўзбекистон 81,8 минг тонна тарвуз экспорт қилган. Жорий йилда мамлакат бу рекордни ортда қолдириб, май-август ойларида қарийб 96 минг тонна тарвузни хорижий бозорларга сотишга эришди, - дейилади нашрда. - Жорий сентябрь ойи охирига қадар Ўзбекистон биринчи марта 100 минг тонналик тарихий чегарадан ошиб кетиши мумкин. Ушбу натижа билан Ўзбекистон дунёнинг 10 та йирик тарвуз экспортчилари қаторига киради».
«AGF.nl» портали 2022 йилда Ўзбекистон тарвузи 9 давлат бозорига экспорт қилинганини қайд этган. Жами экспортнинг 99,6 фоизи 6 та давлат: Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Беларус ва Латвияга тўғри келди.
«2023 йилнинг май-август ойларида ўзбек тарвузларини импорт қилувчилар сони 13 та давлатга ошганига қарамай, жами экспортнинг 99,5 фоизи ўтган йили Ўзбекистонда етиштирилган тарвузнинг асосий харидори бўлган 6 та давлат ҳиссасига тўғри келмоқда. Ўзбекистондан янги тарвуз экспортининг ошиши бозорнинг кенгайиши ҳисобига эмас, балки анъанавий ташқи бозорларда талабнинг ортиши билан боғлиқ», - деб ёзган «AGF.nl».
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди
Кувайтга илк бор 23 тонна қора майиз экспорт қилинди
Ўмонлик ишбилармонлар билан экспорт-импорт масаласида фикр-мулоҳаза алмашилди