Ригадаги халқаро кўргазмада “Made in Uzbekistan” маҳсулотлари намойиш қилинди

Сентябрь 14, 2026. 12:30 • 2 дақ

60
Ригадаги халқаро кўргазмада “Made in Uzbekistan” маҳсулотлари намойиш қилинди
Ригадаги халқаро кўргазмада “Made in Uzbekistan” маҳсулотлари намойиш қилинди
Ригадаги халқаро кўргазмада “Made in Uzbekistan” маҳсулотлари намойиш қилинди

РИГА, 14 сентябрь. /“Дунё” АА/. Латвия пойтахтида бўлиб ўтган “Riga Food” халқаро кўргазмасида юртимиз ишлаб чиқарувчилари “Made in Uzbekistan” стенди билан иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Рига шаҳридаги элчихонаси кўмагида намойиш этилган стенддан Ўзбекистонда тайёрланган сархил ва қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари ҳамда алкоголсиз ичимликлар ўрин олди. Кўргазмада маҳсулотлар турининг кенгайтирилгани ташриф буюрувчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон компаниялари вакиллари Болтиқбўйи мамлакатларининг йирик савдо тармоқлари, импортёрлари ва дистрибьюторлари билан музокаралар ўтказиб, бозор талаблари, етказиб бериш шартлари, сертификатлаштириш, логистика ҳамда савдо тармоқларига кириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек ўқинг

Хорижий компаниялар вакиллари ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдор эканини билдириб, Латвия ва минтақанинг бошқа мамлакатларида Ўзбекистон маҳсулотларининг танилиши ортиб, уларга бўлган талаб ошаётганини қайд этди.

Кўргазма якунида потенциал импортёрлар ва дистрибьюторлар билан алоқаларни давом эттириш, Ўзбекистон маҳсулотларини Латвияга экспорт қилиш ва уларни Болтиқбўйи мамлакатлари бозорларида янада илгари суриш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш