Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган халқаро кўргазмада намойиш этилмоқда
Январ 09, 2025. 06:46 • 44 сония
• 171
ДЕҲЛИ, 9 январь. /"Дунё" АА/. Ҳиндистоннинг Катта Ноида шаҳрида бўлиб ўтаётган "IndusFood" халқаро кўргазмасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари намойиш қилинмоқда, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимиз компаниялари томонидан тақдим этилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазма иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотмоқда.
- Павильонимиз гавжум, - дейди "Class Food Service" компанияси директори Анвар Содиқов. – Биз кўргазма иштирокчилари ва бўлажак ҳамкорларимиз қизиқтирган барча масалалар юзасидан батафсил маълумот тақдим қилаяпмиз, шериклик истиқболларини белгилаб олаяпмиз.
Маҳаллий ва хорижий импортчи компаниялар, дистрибьюторлар, супермаркетлар тармоғи делегациялари қатнашаётган тадбирда озиқ-овқат, жумладан, қандолатчилик ва ёғ-мой саноати маҳсулотлари, ҳўл ва қуруқ мевалар, сабзавотлар, мева шарбатлари, зираворлар ва кенг турдаги бошқа товарлар намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон тадбиркорлари ушбу турдаги маҳсулотларни Ҳиндистон ва Жанубий Осиёнинг бошқа давлатларига экспорт қилиш истиқболларини муҳокама қилмоқда ҳамда ўзаро манфаатли келишувларга эришмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди
Кувайтга илк бор 23 тонна қора майиз экспорт қилинди
Ўмонлик ишбилармонлар билан экспорт-импорт масаласида фикр-мулоҳаза алмашилди