Ўзбекистон илк бор софлиги 99,9 фоиз бўлган рений металлини экспорт қилди
Июль 11, 2025. 11:34 • 32 сония
• 162
ТОШКЕНТ, 11 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистонда илк бор софлиги 99,9 фоиз бўлган рений металли экспорт қилинди, деб хабар қилмоқда , деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Рений металли экспорти Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) ва Эстониянинг "VLCor Baltic OU" компанияси ўртасида имзоланган шартнома асосида амалга оширилди. Бу Ўзбекистонда рений металли экспортининг амалдаги бошланишидир.
Рений – мураккаб технологиялар, аэрокосмик соҳалар ва юқори ҳароратли суперқотишмалар ишлаб чиқаришда жаҳонда тан олинган стратегик металл ҳисобланади.
ТМК томонидан 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган экспорт ҳажми 21,3 миллион АҚШ доллари (ўсиш 118 фоиз)ни ташкил этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди
Кувайтга илк бор 23 тонна қора майиз экспорт қилинди