Ўзбекистон делегацияси янги сайланган Рим Папасининг лавозимга киришиш маросимида қатнашди
Май 19, 2025. 09:19 • 35 сония
• 305
ВАТИКАН, 19 май. /"Дунё" АА/. Кеча Ватиканда Рим Папаси Лев ХIV нинг расман лавозимга киришиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Ўзбекистон томонидан расмий вакил сифатида қатнашди.
Тадбирда қатнашиш учун бутун дунё бўйлаб жами 250 минг киши Ватикан майдони ва унинг атрофига йиғилди.
Маросимнинг расмий қисми якунланганидан сўнг Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов янги сайланган Рим Папасини табриклаб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг илиқ саломларини етказди.
Ўз навбатида, янги Рим Папаси Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига чуқур миннатдорлик билдирди.
Маросимда 156 та хорижий мамлакат, қироллик уйлари ва диний конфессиялардан делегациялар вакиллари қатнашди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Буюк Британия билан янги авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Ўзбекистон божхоначилари Жаҳон божхона ташкилоти семинарида қатнашди