Logo

Қатар авиакомпанияси Доха-Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўяди

Апрель 28, 2024. 07:54 • 44 сония

404
Қатар авиакомпанияси Доха-Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўяди

ДОХА, 28 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев "Qatar Airways" компанияси бош ижрочи директори Бадр Муҳаммад Ал-Мийр билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.



Мулоқот чоғида давлатлараро тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, карго ташувларини амалга ошириш, замонавий авиахизматлар соҳасида тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Бадр Муҳаммад Ал-Мийр Ўзбекистон ва Қатар ўртасида икки томонлама дўстона алоқалар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлаб, ушбу муносабатларни шакллантиришда давлатларни боғлаб турадиган авиақатновларни йўлга қўйиш жуда муҳим эканлигига эътибор қаратди.

"Режаларимиз ва умидларимиз улкан. Дастлаб ҳафтасига 4 марта, кейинчалик эса кунлик равишда ҳаво қатновларини амалга оширишни режалаштирганмиз", – дея таъкидлаган у.

Бундан ташқари, тўғридан-тўғри авиақатновлар орқали ўзаро туристлар оқими ва икки томонлама савдо ҳажмлари ҳам ошиб бориши урғуланди.

Учрашув якунида томонлар шу йилнинг 2 июнь куни Доха-Тошкент-Доха авиақатновининг тантанали очилиш маросимини ўтказишга келишиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш