Саида Мирзиёева: Ҳар бир сайёҳ юртимизга ишонч, хонадонларимизга файз-барака дегани
Ноябрь 27, 2026. 20:28 • 52 сония
• 83
ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бугун “2027 йил – Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили”нинг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Ўзбекистон ташаббуси асосидаги “2027 йил – Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили”нинг Тошкентда ўтказилган очилиш маросимида қатнашдим, – деб ёзди Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – “БМТ Туризм” бош котиби Шайха Ал Новайс ва хорижий делегацияларга Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг табригини етказдим.
Биз меҳмонларни яхши кўрамиз. Ҳар бир сайёҳ юртимизга ишонч, хонадонларимизга файз-барака дегани.
Ўзбекистонга хуш келибсиз!”
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси