Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилди
Апрель 21, 2024. 12:24 • 51 сония
• 1621
ГАНЖА, 21 апрель. /"Дунё" АА/. Озарбайжоннинг қадимий шаҳарларидан бири — Ганжада Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги биринчи фахрий консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон фахрий консулхонасининг расмий очилиш маросими Ганжа шаҳар ижро ҳокимияти бошлиғи Ниязи Байрамов, Ганжа шаҳридаги Туркия ва Грузия Бош консулхоналари раҳбарлари, ишбилармон доира вакиллари, илм-фан намояндалари, фаол ватандошлар ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар ушбу воқеа қардош мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамда шерикчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун ажойиб имконият яратишини таъкидладилар. Шунингдек, Ганжада Ўзбекистон фахрий консулхонасининг очилиши икки қардош мамлакат солномаларида тарихий воқеа сифатида қайд этилиши айтиб ўтилди.
Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги биринчи фахрий консули этиб Кянан Жалилов тайинланди.
Фахрий консулхонаси ўз округи доирасида мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, юртимизга инвестиция ва сайёҳларни жалб этиш, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашади.
Расмий очилиш маросимидан сўнг элчихона ходимлари томонидан ушбу шаҳарда истиқомат қилаётган ватандошлар учун сайёр қабул ташкил этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди