Ўзбекистон ҳунармандлари Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган анъанавий «Surajkund Crafts Mela» фестивалида иштирок этади
Январ 22, 2024. 07:56 • 45 сония
• 120
ДЕҲЛИ, 22 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ҳунармандлари делегацияси Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган «Surajkund Crafts Mela» фестивалида иштирок этади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Жорий йил анъанавий халқаро фестиваль 2-18 февраль кунлари Харьяна штатидаги Фаридобод шаҳрида ташкил этилади. Шу кунлари Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан мазкур форумда қатнашиш учун 15 кишилик делегация таркиби шакллантирилмоқда.
Мамлакатимиз вакиллари «Surajkund Crafts Mela» халқаро ҳунармандчилик фестивалида мунтазам иштирок этиб келади. Бир неча маротаба Ўзбекистон ушбу фестивалнинг ҳамкор мамлакати бўлган. Жумладан, ўтган йил ҳам халқаро тадбирда мамлакатимизнинг туризм салоҳияти, бой ҳунармандчилик мероси ва маданияти тақдим этилган.
Таъкидлаш лозим, «Surajkund Crafts Mela» халқаро фестивалига ҳар йили 1,5 миллиондан ортиқ меҳмон ташриф буюради. Мазкур ярмарка давомида мамлакатимиз ҳунармандлари ўз маҳсулотларини нафақат фестиваль меҳмонларига етказиш, балки уларни Ҳиндистон бозорига экспорт қилиш учун янги ҳамкорлар билан музокаралар қилиш имкониятига эга бўлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди