Ўзбекистон Президенти Халқаро велосипедчилар иттифоқи раҳбарини қабул қилди

Ноябрь 27, 2026. 17:03 • 2 дақ

• 57
Ўзбекистон Президенти Халқаро велосипедчилар иттифоқи раҳбарини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Халқаро велосипедчилар иттифоқи президенти Давид Лаппартьянни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мулоқот чоғида мамлакатимизнинг ушбу нуфузли спорт ташкилоти билан самарали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Давид Лаппартьян Ўзбекистоннинг велоспорт ва паравелоспортда эришган ютуқларини ҳамда юртимизда замонавий спорт инфратузилмасини ривожлантириш, ёшларни ушбу спорт тури билан шуғулланишга кенг жалб этиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни алоҳида эътироф этди.

Шунингдек ўқинг

Спортчиларни тайёрлаш ва мураббийларнинг малакасини ошириш бўйича қўшма дастурларни илгари суриш, Тошкент шаҳрида Жаҳон велоспорт марказининг минтақавий филиалини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қўшма “йўл харитаси” асосида Ўзбекистонда велоспорт бўйича йирик халқаро спорт тадбирлари ва мусобақаларини ўтказиш режалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида спорт ташкилоти раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти велоспортни ривожлантириш ва оммалаштиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Осиё велоспорт конфедерациясининг олий фахрий мукофоти – “Президент мукофоти”га сазовор бўлганини мамнуният билан маълум қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш