Logo

Ўзбекистон ESKATOнинг Осиё-Тинч океани Ривожланиш учун ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ўқув маркази Бошқарув кенгаши аъзолигига сайланди

Апрель 25, 2025. 09:06 • 49 сония

843
Ўзбекистон ESKATOнинг Осиё-Тинч океани Ривожланиш учун ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ўқув маркази Бошқарув кенгаши аъзолигига сайланди

БАНГКОК, 25 апрель. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 21-25 апрель кунлари Бангкок шаҳрида жойлашган БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун Ижтимоий ва иқтисодий комиссияси (UN ESCAP)нинг 81-йиллик сессияси бўлиб ўтмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Сессияда ESKATOга аъзо 53 давлат, ассоциялашган аъзолар ва халқаро ташкилотлардан жами 900 га яқин иштирокчи қатнашяпти.

Вазирлар даражасида ташкил этилган тадбир "Осиё ва Тинч океанида ҳеч кимни ортда қолдирмасдан, 2030 йилгача Барқарор ривожланиш кун тартиби ва унинг БРМга эришиш учун барқарор, инклюзив, илмий ва далилларга асосланган ечимларни илгари суриш" мавзусига бағишланди.

Ўзбекистон тадбирда ESKATOдаги Доимий вакили даражасида иштирок этди.

Сессия доирасида 22-23 апрель кунлари ESKATOнинг Осиё-Тинч океани Ривожланиш учун ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ўқув маркази Бошқарув кенгаши янги аъзолари учун сайловлар ўтказилди.

Сайлов натижаларига кўра, илк маротаба Ўзбекистон (Рақамли технологиялар вазирлиги) 2025-2028 йиллар учун Осиё-Тинч океани Ривожланиш учун ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ўқув маркази Бошқарув кенгаши аъзоси сифатида сайланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш