Ўзбекистон Эритрея билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
Июль 12, 2025. 13:27 • 35 сония
• 547
НЬЮ-ЙОРК, 12 июль. /"Дунё" АА/. 10 июль куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Эритрея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ҳужжатни икки давлат ҳукуматлари номидан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Эритреянинг БМТдаги доимий вакили София Тесфамариам имзолади.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.
Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Африка қитъаси билан ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштиришда муҳим қадам бўлди.
Шу тариқа, Африканинг шимоли-шарқида жойлашган Эритрея давлати Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 162-давлат бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди