Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги янги доимий вакили Парижга келди
Октябрь 12, 2023. 14:34 • 33 сония
• 1448
ПАРИЖ, 12 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили этиб тайинланган Камол Мухторов ўз вазифасини бажаришга киришди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Камол Мухторов 42 ёшда. У Самарқанд давлат университети ва Лондон Дипломатик академиясини тамомлаган. 2007 йилдан бошлаб Инвестиция, саноат ва савдо, Ташқи ишлар вазирликлари тизимида ишлаган. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатган. 2019 йилдан буён Ўзбекистон Президенти Администрациясида масъул лавозимларда ишлаб келаётган эди.
Камол Мухторов 2018-2023 йилларда ЮНЕСКОдаги доимий вакилликни бошқарган ва июль ойида Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланган Умид Шодиев ўрнини эгаллади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистоннинг янги элчиси Дания Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
UNWTOнинг 50 йиллик тарихида ташкилотни илк бор аёл киши бошқаради
Ўзбекистоннинг Туркияга янги тайинланган элчиси Анқарага етиб келди
Ўзбекистон элчиси Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси этиб тайинланди
Ўзбекистон элчиси Финляндия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди