Дипломат Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Октябрь 18, 2026. 11:00 • 54 сония

• 101
Дипломат Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

ТОШКЕНТ, 18 октябрь. /“Дунё” АА/. Фарғонада вилоят ҳокимининг янги ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ислом Мадаминов таништирилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ислом Мадаминов мазкур тайинловга қадар Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида ишлаган. У 34 ёшда. Фарғона политехника институти, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Бизнес ва бошқарув олий мактаби ҳамда Латвиядаги “ISMA” олий менежмент мактабини тамомлаган.

Муқаддам Риштон тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида инвестиция менежери – бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Ислом Мадаминов 2026 йил июль ойида Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси этиб тайинланган Нуриддин Мамажонов ўрнида иш бошлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш