Logo

Ўзбекистон ҳарбийлари Покистонда бўлиб ўтган 9- Халқаро армия ўйинларида биринчи ўринни эгаллади

Февраль 11, 2026. 16:14 • 41 сония

155
Ўзбекистон ҳарбийлари Покистонда бўлиб ўтган 9- Халқаро армия ўйинларида биринчи ўринни эгаллади

ХАРИАН, 11 февраль. /“Дунё” АА/. Покистоннинг Хариан шаҳрида «Жамоавий руҳ» («Team Spirit»)  9-Халқаро армия ўйинлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мусобақада 19 та хорижий давлат Мудофаа вазирликлари жамоалари қатнашди. Шунингдек, 3 та давлатдан кузатувчилар иштирок этди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси мусобақада биринчи ўринни эгаллаб, олтин медалларини қўлга киритди. 2-ўринга Малайзия, 3-ўринга эса АҚШ жамоалари муносиб топилди.

Қайд этиш жоизки, ушбу мусобақада Ўзбекистон жамоаси олтинчи бор ғолибликни қўлга киритмоқда.

Мусобақалар жанговар жараёнларга яқин бўлган машаққатли вазифалар, маҳорат ва махсус кўникмаларни талаб қилувчи топшириқлардан ташкил топганига қарамасдан, ҳарбийларимиз барча топшириқларни мукаммал бажариб, ғолибликни қўлга киритишди.

Покистон Мудофаа кучлари Бош қўмондони – Қуролли Кучларнинг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир Ўзбекистон жамоасига мусобақа бош соврини ва мукофотларни топширди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш