Logo

 "Коммерсанть" газетаси: Ўзбекистонда вольфрам, молибден, магний, литий, графит, ванадий, титан ва бошқа минералларнинг йирик захиралари аниқланган

Июнь 11, 2025. 18:27 • 2 дақ

86
 "Коммерсанть" газетаси: Ўзбекистонда вольфрам, молибден, магний, литий, графит, ванадий, титан ва бошқа минералларнинг йирик захиралари аниқланган

МОСКВА, 11 июнь. /"Дунё АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев IV Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё’’ АА мухбири.

Россиянинг нуфузли "Коммерсант" газетаси Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда амалга оширилаётган молиявий ислоҳотлар ва Халқаро валюта фонди ҳамда Жаҳон банки кўмагида технологик минераллардан маҳсулот ишлаб чиқариш режалари хусусида маълум қилгани ҳақида ёзади.

"Суғурта тизимида ҳам катта ислоҳотларни бошладик. Миллий қайта суғурталаш компанияси ва глобал қайта суғурталаш рақамли платформаси ташкил этилди", – дея Президент Шавкат Мирзиёев нутқидан иқтибос келтирилган мақолада.

Қайд этилишича юртимизда вольфрам, молибден, магний, литий, графит, ванадий, титан ва бошқа минералларнинг йирик захиралари аниқланган. Бу захиралар 3 триллион долларга баҳоланмоқда. Тошкент ва Самарқанд вилоятларида "Келажак металлари" технопарклари ташкил этилмоқда, инвесторларга рента солиғи бўйича ўн йиллик солиқ имтиёзлари таклиф этилади.

Шунингдек, "Коммерсанть" нашрининг таъкидлашича, форумга жами 7,5 минг делегат, жумладан, дунёнинг қарийб 100 мамлакатидан 3 мингга яқин меҳмон ташриф буюрган. Тадбирда Болгария Президенти Румен Радев, Словакия Бош вазири Роберт Фицо, Озарбайжон Бош вазири Али Асадов, Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов, Россия Ҳукумати раиси ўринбосари Александр Новак, шунингдек, Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русеф ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо иштирок этмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш