Logo

Британия компанияси Ўзбекистон билан металлни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёр

Февраль 22, 2024. 15:51 • 45 сония

329
Британия компанияси Ўзбекистон билан металлни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёр

ЛОНДОН, 22 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британиянинг "Sackers" металлни қайта ишлаш компанияси директори Дэвид Доддс билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида рангли ва ноёб металларни қайта ишлаш бўйича корхона ташкил этишда хорижий компанияни мамлакатимизга инвестор сифатида жалб қилиш ҳамда ушбу товарларни Британия бозорига экспорт қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Британия томони Ўзбекистон билан металларни қайта ишлаш бўйича инвестицион лойиҳани амалга ошириш ва шу ўринда уларни экспорт қилиш бўйича мақсадли музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида мазкур масалани тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Маълумот учун, "Sackers" компанияси 1929 йилда ташкил топган бўлиб, йилига 35 миллион фунтга тенг бўлган металларни қайта ишлайди. Ташкилот қора ва рангли металлар, шу жумладан алюминий, мис, қўрғошин, зангламайдиган пўлат, электроника, кабеллар, симлар импорти ва қайта ишлашига ихтисослашган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш