Британия компанияси Ўзбекистонда дата-марказ ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш истиқболларини ўрганмоқда
Февраль 24, 2024. 18:46 • 59 сония
• 202
ЛОНДОН, 25 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британиянинг «Lapwing» компанияси раҳбари Дермот Майерс билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат аввалида Британия вакилига Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланган самарали фаолият юритувчи бошқарув тизимини шакллантириш бўйича кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берилди.
Шундан сўнг, томонлар Ўзбекистонда дата-марказ ташкил этиш бўйича сармоявий лойиҳани амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилдилар.
Дермос Мойерснинг айтишича, британия томони Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигидан келиб чиқиб, ушбу ғояни Марказий Осиё давлатлари орасида айнан республикамизда амалга оширишга қарор қилган.
Британиялик ҳамкорлар дата-марказни Тошкент ёки Сирдарё вилоятида БААнинг «Gulf Data Hub» компанияси билан ҳамкорликда ташкил этиш имкониятларини ўрганмоқда.
Ўзбекистон ҳудудида дата-марказ ташкил этилса, тижорат банклари, ТМК ва АКТ компаниялари учун «булутли захирада» маълумотларни сақлаш имконияти пайдо бўлади.
Мулоқот якунида «Lapwing» компанияси раҳбари шу йилнинг 2-3 май кунлари бўлиб ўтадиган III Тошкент халқаро инвестиция форумига таклиф этилди
«Lapwing» компанияси 2016 йилда ташкил этилган. Унинг Лондон ва Гонконгда офислари мавжуд. Компания ташқи капитал, инвестициялар ва қайта молиялаштиришни жалб қилиш, молиявий ҳолатни баҳолаш, таҳлил қилиш ва прогноз қилиш, активларни сотиш ва сотиб йўналишларда хизматларни таклиф қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси