Logo

Фарғонада Хитой пахта териш машиналарини йиғиш лойиҳаси амалга оширилмоқда

Июль 16, 2024. 16:05 • 52 сония

416
Фарғонада Хитой пахта териш машиналарини йиғиш лойиҳаси амалга оширилмоқда

ТОШКЕНТ, 16 июль. /"Дунё" АА/. Фарғона вилоят ҳокимлигида Хитойнинг "Shandong Swan Cotton Industrial Machinery Stock Co. Ltd" компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда Фарғонада Хитой компанияси томонидан амалга оширишга киришилган пахта териш машиналарини йиғиш, техникаларга сервис хизмати кўрсатиш маркази ҳамда механизаторлар учун ўқув маркази ташкил этиш лойиҳасининг бориш жараёнлари муҳокама қилинди.

"Shandong Swan Cotton Industrial Machinery Stock Co. Ltd" компанияси вакиллари лойиҳа белгиланган режа асосида амалга оширилаётганини қайд этиб, келгуси йилда лойиҳа тўла ишга туширилишини маълум қилдилар.

Давлатимиз раҳбарининг республикада пахта йиғим-теримида қўл меҳнати улушини камайтириш, теримни механизациялашган шаклда ташкил қилиш бўйича берган топшириқлари ижроси доирасида амалга ошириладиган ушбу лойиҳа, пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда фермерларга замонавий ҳамда сифатли, мақбул нархдаги пахта терим машиналарини сотиб олишга қулайлик яратади. Фарғона шаҳридаги собиқ Механика заводи ҳудудига жойлаштирилаётган ушбу лойиҳа, техникаларга сервис хизмати кўрсатиш маркази ҳамда механизаторлар учун ўқув марказини ҳам ўз ичига олгани билан ҳам янада аҳамиятлидир.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш