Logo

Қувайт бизнеси Ўзбекистонда лойиҳа амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда

Декабрь 22, 2023. 11:19 • 42 сония

432
Қувайт бизнеси Ўзбекистонда лойиҳа амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда

АЛ-КУВАЙТ, 22 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонасида таниқли инвестор Бадр Сариъ Халиф Султон ал-Энези билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари хусусида фикр алмашилди.


Кувайт вакилига мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, иқтисодиётни либераллаштириш ва ташқи савдони ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун тақдим этилаётган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.


Бадр Сариъ Халиф Султон ал-Энезининг айтишича, у айни пайтда Тошкент шаҳрида автомашиналар эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Suraya» компаниясининг филиалини ташкил этишни режалаштирмоқда.


– Шунингдек, биз Ўзбекистондаги юк машиналари учун турли эҳтиёт қисмларини етказиб бериш бўйича ҳам ҳамкорлик қилмоқчимиз, – деди у. – Ўзбекистонда амалга ошириладиган  бизнес лойиҳаларга тўғридан-тўғри сармоя киритилади. Мазкур режаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича ишларни бошлаш учун 2024 йил  январь ойида Ўзбекистонга боришни режалаштиряпмиз.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш