Logo

2025 йилда Ўзбекистонда ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми 43 миллиард доллардан ошди

Январ 07, 2026. 11:33 • 27 сония

528
2025 йилда Ўзбекистонда ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми 43 миллиард доллардан ошди

ТОШКЕНТ, 7 январь. / “Дунё” AA/. 2025 йилда Ўзбекистонда ўзлаштирилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 43,1 миллиард долларга етиб, ўтган йилга нисбатан 24 фоизга ошди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг маълумотларига кўра, асосий улушни тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар - 38,2 миллиард долларга, шунингдек халқаро молия институтлари маблағлари - 4,9 миллиард долларга ташкил этди.

Ўзбекистон бозорига етакчи жаҳон брендларининг кириб келиши ҳамда Хитой, Россия, Туркия, Саудия Арабистони ва БАА билан ҳамкорликнинг изчил ривожланиши инвестициявий ишончнинг ошиб бораётганидан далолат беради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш