Бишкек шаҳри шайбали хоккей бўйича U20 жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Январ 11, 2026. 12:55 • 31 сония
• 131
БИШКЕК, 11 январь. /“Дунё” АА/. 18–24 январь кунлари Қирғизистон пойтахтида шайбали хоккей бўйича 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати (IIHF Division III-B) бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Қирғизистоннинг “Кабар” миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, турнир ўйинлари “Бишкек Арена” кўп функцияли аренасида ўтказилади. Мусобақада Қирғизистон, Мексика, Люксембург, Жанубий Африка, Эрон ва Гонконг (Хитой) ёшлар терма жамоалари иштирок этади.
Ҳафта давомида жамоалар турнир ғолиби ва чемпионат совриндорлари аниқланадиган бир қатор ўйинларни ўтказади.
Турнир Қирғизистон хоккей федерацияси томонидан Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) ва ҳамкорлар кўмагида ташкил этилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси