Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Грузия элчиси билан учрашди

Май 05, 2025. 21:45 • 31 сония

737
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Грузия элчиси билан учрашди

ТОШКЕНТ, 5 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бобур Усманов бугун Грузия элчиси Давид Котариа билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги муносабатларнинг ижобий суръатда ривожланаётганини таъкидлаб, устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарурлигини қайд этдилар.

Учрашув давомида жорий йилнинг март ойида Грузия Бош вазирининг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунларига кўра эришилган келишувларнинг ижроси ҳолати муҳокама қилинди.

Шунингдек, жорий йил охиригача режалаштирилган қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

 

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш