Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Ҳиндистон элчиси 2026 йилга мўлжалланган тадбирлар режасини муҳокама қилдирлар

Декабрь 18, 2025. 19:51 • 37 сония

142
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Ҳиндистон элчиси 2026 йилга мўлжалланган тадбирлар режасини муҳокама қилдирлар

ТОШКЕНТ, 18 декабрь. / “Дунё” AA/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев бугун Ҳиндистон элчиси Смита Пант билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, конструктив мулоқот давомида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиб, шериклик алоқаларини ривожлантириш, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва устувор соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Аввал эришилган келишувларнинг бажарилиши, турли даражаларда ўзаро ташрифларни тайёрлаш, шунингдек келгуси йилнинг январь ойида Деҳлида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш ва 2026 йилга мўлжалланган, ўзбек-ҳинд муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар режасини келишиш масалаларига алоҳида урғу берилди.

“Дунё” АА олган сурат.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш