Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлиги бош котиби ўртасидаги учрашувда асосий эътибор савдо-иқтисодий алоқаларга қаратилди

Май 19, 2025. 19:53 • 36 сония

789
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва  Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлиги бош котиби ўртасидаги учрашувда асосий эътибор савдо-иқтисодий алоқаларга қаратилди

ТОШКЕНТ, 19 май. /"Дунё" АА/. Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлиги бош котиби Анн-Мари Деко ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигининг долзарб масалалари, жумладан, Ўзбекистон Президентининг Францияга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий алоқалар, энергетика, транспорт, стратегик минерал ресурслар ва қайта тикланадиган энергетика соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва туризм соҳаларида гуманитар ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш