Logo

Дипломатлар Қорақалпоғистонда қўшма лойиҳалар ва ижтимоий дастурларни амалга оширишга кўмаклашадилар

Апрель 05, 2024. 16:14 • 45 сония

76
Дипломатлар Қорақалпоғистонда қўшма лойиҳалар ва ижтимоий дастурларни амалга оширишга кўмаклашадилар

ТОШКЕНТ, 5 апрель. /"Дунё" АА/. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари Аманбай Оринбаев ва Фарход Эрманов, ташқи ишлар вазири ўринбосарлари Раҳматулла Нуримбетов, Музаффар Мадраҳимов ва Бобур Усманов ҳамда мамлакатимизнинг Европа, Осиё-Тинч Океани ва Марказий Осиёдаги элчихоналари раҳбарлари иштирокида онлайн учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Қорақалпоғистонда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ижтимоий соҳадаги дастурлар учун чет элдан грантлар жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, элчилар томонидан энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм, экология, ичимлик суви билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан аниқ таклифлар билдирилди.

Қорақалпоғистон ҳудудида хорижий инвесторлар учун яратилган бошқа вилоятларда мавжуд бўлмаган имтиёзлардан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.

"Made in Karakalpakstan" кўргазмалари ҳамда "Rally Muynak" экстремал автомобиль мусобақаларини ўтказишда яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш