Жазоирнинг янги элчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди
Январ 15, 2024. 20:00 • 34 сония
• 368
ТОШКЕНТ, 15 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Жазоирнинг янги элчиси Муҳаммад Ирқини қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Жазоирнинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Ирқи жаноблари билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларимизни ривожлантириш, барча соҳаларда алоқаларни фаоллаштириш ва фойдаланилмаётган имкониятларни рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратдик. Жаноб Элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз».
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Ирқи 2022-2023 йилларда Жазоирнинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Бумедиан Геннад ўрнига тайинланди.
«Дунё» АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди