Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Швейцария элчиси Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳамда минтақавий сув ресурсларини бошқариш масалаларини муҳокама қилдилар
Июнь 27, 2025. 09:37 • 29 сония
• 576
ТОШКЕНТ, 27 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев 25 июнь куни Швейцария элчиси Константин Оболенский билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар давомида Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳамда минтақавий сув ресурсларини бошқариш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида тизимли ва конструктив мулоқотни давом эттиришга ўзаро қизиқиш билдирганликларини тасдиқладилар ва мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказишни қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди