Logo

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Декабрь 13, 2025. 16:36 • 2 дақ

184
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

ТОШКЕНТ, 13 декабрь. /“Дунё” АА/. Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ташаббуси билан Тошкент иқтисодиёт ва технологиялар университетида “Ўзбекистоннинг илмий салоҳиятини ривожлантириш: Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик куни” мавзусида конференция бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, тадбирда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Сардор Ражабов, Европа Комиссияси вакиллари, шунингдек мамлакатимиздаги 100 дан ортиқ олий таълим муассасаларининг раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди.

Конференциядан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистоннинг “Horizon Europe” дастури ҳамда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги “Erasmus+” лойиҳаларида иштирокини янада кенгайтириш, таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат бўлди. Еврокомиссия вакиллари Ўзбекистонда ушбу дастурларда фаол иштирок этиш учун зарур инсон ресурслари ва илмий базага эга эканлигини таъкидладилар.

Тадбир давомида “Erasmus+” дастури доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш имкониятлари, талабалар ва тадқиқотчилар алмашинувини кенгайтириш, қўшма илмий лойиҳаларни йўлга қўйиш, шунингдек Ўзбекистон университетлари ва илмий ташкилотларининг Европа тадқиқот ташаббусларида иштирок этиши ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ушбу ташаббуслар Самарқандда бўлиб ўтган Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити ҳамда Ўзбекистон Президентининг Бельгияга ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг мантиқий давоми сифатида баҳоланди. Томонлар илмий ва инновацион ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи тадқиқот дастурларида иштирокини кучайтириш тарафдорлигини тасдиқладилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Rakhataliyeva

rakhataliyeva@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш